Франция президенти бош вазир Габриэль Атталнинг истеъфосини рад этди

Макрон
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Франция президенти Эммануэль Макрон Габриэль Атталнинг истеъфосини рад этиб, бош вазирдан “барқарорлик” учун ўз лавозимида вақтинча қолишни сўради, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Парламент сайловининг 7 июль куни бўлиб ўтган иккинчи босқичи якунига кўра, президентни қўллаб-қувватловчи “Республика учун биргаликда” коалицияси 168 ўринни қўлга киритиб, иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда 182 ўринга эга "Янги халқ жабҳаси" сўл партиялар коалицияси, учинчи ўринда 143 ўрин билан ўта ўнгчи "Миллий бирлашув".

Франция ОАВлари Париж 2024 йилги Олимпиадага мезбонлик қилишидан бир неча ҳафта олдин янги ҳукуматни кутаётган мамлакат сиёсий ноаниқликка дуч келаётганини таъкидлади.

Президент Э.Макрон Европа ва парламент сайловларида марказчи альянснинг кампанияларини бошқаргани учун Г.Атталга "миннатдорчилик билдирди", дея қўшимча қилинади пресс-релизда.

Сўнгги хабарлар
telegram