Франция президенти бош вазир Габриэль Атталнинг истеъфосини қабул қилади

PARIS. Kazinform - Бугун кечқурун Габриэль Атталь ҳукуматининг истеъфосини Франция раҳбари Эммануэль Макрон қабул қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Габриэль Атталь
Фото: wikipedia

«Le Figaro» нашрининг ёзишича, Франция президенти Эммануэль Макрон тегишли қарорни “кун охиригача” қабул қилади.

Аввалроқ, Францияда парламент сайловларининг иккинчи босқичи ўтганининг эртасигаёқ Г. Атталь истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Бироқ, Э. Макрон қарор қабул қилишни кечиктиришни афзал кўрди.

- Яқин соатларда Республика президенти бош вазир ва ҳукумат ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолайди. Бироқ, давлат раҳбари ўтган ҳафта эълон қилинган французларга йўллаган мактубида маълум қилинганидек, Атталь ҳукумати янги ҳукумат гуруҳи тайинлангунга қадар "жорий ишлар" билан шуғулланишда давом этади, - дейилади Франция газетаси мақоласида.

Бу қарорларни қабул қилиш вақти тасодифий эмасдир: икки кундан кейин Франциянинг янги қонун чиқарувчи органининг биринчи сессияси бўлиб ўтиши керак. Орадан роппа-роса 10 кундан сўнг мамлакатда 2024 йилги Олимпия ўйинлари бошланиши режалаштирилган.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар