Франция қирғоқларида 180 дан ортиқ муҳожир қутқарилди

Дам олиш кунлари Ла-Манш бўйида беш нафар муҳожир ҳалок бўлди, 30 дан ортиғи қутқарилди.
Буюк Британияга ноқонуний равишда муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ тўлқинлар ва сув тошқинлари туфайли қирғоқ яқинида ағдарилиб кетган.
Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари денгизда, яна бирининг жасади Франциянинг Вимре коммунаси қирғоғида топилган. Франция матбуотига кўра, бу ҳодиса қурбонлари Сурия ёки Ироқдан келганлар бўлган.
Ла-Манш ва Шимолий денгиз денгиз префектураси ҳафта охирида жами 182 киши қутқариб олинганини маълум қилди.
Пас-де-Кале департаменти префекти контрабандачилар муҳожирлар ҳаётини хавф остига қўйганини айтди.
Ле-Портель мэри Оливье Барбариннинг фикрича, Париж ва Лондон бу масалага ечим топишлари керак.
Бу 2024 йилдаги биринчи ҳалокатли ҳодиса. Ўтган йили 29 437 нафар муҳожир Англияга Ла-Манш орқали ноқонуний етиб келган (2022 йилга нисбатан 36 фоизга кам).