11:14, 27 Ноябрь 2023 | GMT +5
Франция Junior Eurovision қўшиқ танловида ғолиб чиқди
Франциянинг Ницца шаҳрида “Евровидение” халқаро болалар танловининг финали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Еuronewsга таяниб хабар беради.
Натижада Франция иккинчи йил кетма-кет ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Арманистон ёш хонандаларига, учинчи ўрин эса Испанияга насиб этди.
13 ёшли Зоия Клозюр Францияда машҳур қўшиқчи. У мактабдаги буллинг ҳақида Cœur ("Юрак") номли поп композициясини ижро этди.
“Бу - жуда долзарб мавзу ва бу мен учун жуда муҳим. Чунки қуйи синфларда мен бунга дуч келганман”, - деди ёш хонанда француз ОАВларига.
Қайд этиш жоизки, бу Франциянинг Junior Eurovision танловида кетма-кет иккинчи ва тўрт йил ичида учинчи марта ғалаба қозонишидир.