11:16, 11 Декабрь 2022 | GMT +5
Франциялик футболчи Антуан Гризманн ўз мамлакати тарихидаги энг яхши тўп узатувчига айланди
ASTANA. Kazinform – Франция терма жамоаси футболчиси Антуан Гризманн ўз мамлакати тарихидаги энг яхши тўп узатувчига айланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

А. Гризманн Англияга қарши чорак финал учрашувида иккита голли узатмани амалга оширди.
Франция терма жамоасининг ғалабаси билан якунланган ўйинда Гризманн 17-дақиқада Орельен Чуаменига, иккинчи бўлимда Оливье Жируга (78-дақиқада) узатма берди. Жамоадошлар буни голга айлантиришди.
Шу тариқа А.Гризманн узатмалари сонини 28 тага етказди. Бу кўрсаткич бўйича у таниқли француз футболчилари Тьерри Анри ва Зинедин Зидандан (иккаласида ҳам 26та пас бўлган) ортда қолди.
Бу йилги чемпионатда Дидье Дешам бош мураббийлигидаги французлар жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилмоқда. Улар 14 декабр куни ярим финалда Марокаш билан куч синашади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ