Франциядаги жазирама иссиқдан уйларнинг деворлари ёрила бошлади

Маҳаллий аҳолининг айтишича, деворлардаги ёриқлар томнинг қулашига олиб келиши мумкин. Шунингдек, иссиқ ҳаво туфайли француз узумлари муддатидан бир ой олдин пишиб етди. Одатда сентябр ойининг ўрталарида йиғиб олинади, аммо энди ҳосил август ойида якунланди.
Иссиқликдан яйловларда ўтлар қуриб қолган, моллар ейдиган нарсаси йўқ. Кўпгина фермерлар ҳайвонларни молхонада ушлашга ва қиш учун озиқ-овқат захираларини ишлатишга мажбур бўлди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари сут бу йил камида 20% камроқ бўлади, деб огоҳлантирмоқда.
Аввалроқ Еврокомиссиянинг Қўшма тадқиқот маркази ҳисобот эълон қилгани, унда олимлар огоҳлантиришича: Европа қитъасининг учдан икки қисми сўнгги беш асрдаги энг даҳшатли қурғоқчиликка дуч келгани ҳақида хабар берилганди. Қитъанинг 17% тўлиқ қуриб кетиш арафасида.
Фото: euronews.com