Франциядаги саммитда Европанинг Россия нефт ва газидан воз кечиши муҳокама қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Россиянинг энергия ресурсларига қарамлигини камайтириш мақсадида Россия нефти, гази ва кўмирини сотиб олишдан босқичма-босқич воз кечиш ниятида. Бу ҳақда Версалдаги ЕИнинг саммити декларацияси лойиҳасида айтилган. Ҳужжатдан парчаларни Reuters нашр қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
None
None

«Ўсиб бораётган беқарорлик, стратегик рақобат ва хавфсизликка таҳдидлар туфайли биз ўз хавфсизлигимиз учун масъулиятни ўз зиммамизга олишга, Европа давлатларининг бирлигини мустаҳкамлашга, Россиянинг нефт ва газга қарамлигини камайтириш бўйича аниқ чоралар кўришга, 2030 йил янги ўсиш ва инвестиция моделини ишлаб чиқишга қарор қилдик», - дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти маъмурияти Россия энергия ташувчиларни импорт қилишни тақиқлаган эди. Тақиқ Россия нефти, гази ва кўмирини ўз ичига олган.


Сўнгги хабарлар