Франциядаги боғда содир бўлган пичоқбозлик оқибатида олти киши жароҳат олди
Пичоқ билан қуролланган эркак эрталаб соат 9:45 да шаҳардаги кўл бўйидаги боғда уч ёшли болаларга ҳужум қилган. Тарбиячилари билан эрталаб сайрга чиққан болаларни пичоқлаб, кекса одамга ҳам жароҳат етказган. Жиноятчи қочиб кетмоқчи бўлганида ўзи ҳам оёғидан жароҳат олиб, ҳибсга олинган.
Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманеннинг айтишича, ҳужумчи хавфсизлик кучларининг тезкор ҳаракатлари туфайли қўлга олинган.
Франция президентининг айтишича, болалар ва қариялар ҳаёт ва ўлим ўртасида.
BFMTV телеканали ва AFP агентлигининг полиция манбаларига таяниб тарқатган маълумотларига кўра, бу шахс Франциядан бошпана сўраган суриялик қочқин эканлиги маълум бўлган. Бошқа манбаларга кўра, у Швециядан бошпана топган бўлган.
Ҳужумчининг шахси ҳозирча аниқланмоқда ва ҳали тасдиқланмаган.
Воқеа жойига Франция Бош вазири Элизабет Борн ташриф буюрди. Франциядаги миллий йиғилиш воқеа учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.