Францияда йирик супермаркетлар тармоғи асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархини музлатиб қўйди

NUR-SULTAN. Kazinform - Carrefour супермаркетлар тармоғи Францияда 100 турдаги асосий маҳсулотлар нархини музлатиб қўйди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Компания пресс-релизида қайд этилишича, Carrefour «французларнинг харид қобилиятини қўллаб-қувватлаш» мақсадида 100 та «кундалик» маҳсулот нархини жорий йилнинг 30 ноябрига қадар, яъни 100 кунга блокировка қилишга қарор қилган.

Ўқув йили бошланиши арафасида Carrefour бир қатор ўқув қуроллари нархини ҳам музлатиб қўйган.

«Болалар мактабга қайтишга тайёрланар экан, биз ҳам оилалар оғирини енгил қилиш учун бир қатор асосий ўқув қуроллари нархини музлатиб қўйдик. Июл ва август ойларида амал қиладиган махсус таклифларга қўшимча равишда ёрдам қўли узатилди»

, - дейилади компания баёнотида.

Бельгия ОАВлари хабарига кўра, ушбу мамлакатда ҳам баъзи маҳсулотлар нархини музлатиш арафасида.

Фото: alaturidevoi.ro


Сўнгги хабарлар