Францияда ўйин майдончасида болаларни пичоқлаган қочқин ҳибсга олинди
Аниқланишича, у 31 ёшли суриялик қочқин, Швецияда яшовчи.
Исм-шарифи ошкор этилмади. Унинг хотини ва уч ёшли қизи борлиги маълум бўлди.
Фожиа жума куни эрталаб кўл бўйидаги болалар майдончасида содир бўлган. Ҳужум сабаби номаълум.
«Анси прокуратураси «қотилликка уриниш» ва «қуролли ҳужум» фактлари бўйича суд терговини бошлади. Ишга Аннеси шаҳридан иккита тергов судяси жалб этилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши ҳақида илтимоснома киритилди. Бугун эрталаб у унга айблов қўйган тергов судяларга юборилди. Айбланувчи улар билан гаплашишдан бош тортди», - деди Аннеси прокурори Лин Бонне-Матис.
Прокурорнинг сўзларига кўра, қурбонлар ҳаётига таҳдид йўқ, улар орасида Франция, Буюк Британия, Нидерландия ва Португалия фуқаролари ҳам бор.
Франция президенти Макрон рафиқаси билан Анси шаҳри ва Греноблдаги жабрланганлар ётган касалхонага ташриф буюрди.