10:30, 30 Июнь 2023 | GMT +5
Францияда ўсмирнинг ўлимидан кейинги иш ташлашдан сўнг 400 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
ASTANA. Kazinform – Францияда қаршилик кучаймоқда. Халқ адолат талаб қиляпти, дея хабар беради Kazinform ВВC агентлигига таяниб.

Умумий иш ташлашда 6200 га яқин киши қатнашди. Аҳоли ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлган ва шафқатсизлик кўрсатган полициячиларни жазолашни талаб қиляпти.
17 ёшли боланинг ўлими халқнинг оммавий қўзғолонига сабаб бўлди.
Полиция талабларга риоя қилмаган ҳайдовчига қарата ўқ узган.
Мамлакатда 3 кундан бери иш ташлашлар тўхтамаяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.