Францияда ўсмир аттракцион қурбони бўлди

BRUSSELS. Kazinform - Якшанба куни Франция жанубидаги Кап-д'Агд шаҳри маъмурияти Luna parkдаги аттракционда содир бўлган воқеа оқибатида 17 ёшли ўсмир ҳалок бўлгани ва 19 ёшли қиз оғир жароҳатлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Кazinform мухбири хабар беради.
None
Фото: MIDI LIBRE/J-P AMARGER, midilibre.fr

«Икки киши «Адреналин» аттракционидан фойдаланиш пайтида бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Ўсмир олган жароҳатлари туфайли вафот этди, қиз эса Монпелье шифохонасининг тез ёрдам бўлимига етказилди», — деди маҳаллий прокурор Рафаэль Балланд.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса 60 метр баландликдан қулашни симуляция қилувчи аттракционда содир бўлган. Унинг қўшимча қилишича, тергов давомида тўрт киши, жумладан Luna park менежери ҳам сўроқ қилинмоқда.


Якшанба куни кўнгилочар боғ ёпилган, аттракцион атрофидаги ҳудудлар полиция томонидан ўраб олинган.

Шаҳар мэри фожиали ҳодиса вақтида шамолли об-ҳаво бўлганини, бу ҳудуд учун жуда кам учрайдиган ҳолат эканлигини айтди. Эҳтимол, кучли шамоллар бахтсиз ҳодисага олиб келган бўлиши мумкин.


Сўнгги хабарлар