08:59, 24 Август 2021 | GMT +5
Францияда самолёт ҳалокатга учради
NUR-SULTAN. Kazinform - Франция шимолидаги Бонду аеродроми яқинида самолёт қулаб тушди, камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform BFMTV телеканалига асосланиб хабар бермоқда.
Маҳаллий ўт ўчириш хизматининг хабар беришича, самолёт ерга урилганидан кейин ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда учувчи-инструктор ва бир талаба бўлган.
Воқеа жойига 37 та ўт ўчирувчилар юборилган.