Францияда оммавий тартибсизликлар тўхтадими

None
Фото: Thibault Camus/AP
PARIS. Кazinform – Франция Ички ишлар вазирлиги республика ҳудудида тартибсизликлар тўхтаганини қайд этди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Жеральд Дарманен парламент юқори палатаси сайтида кўрсатилган Сенат тингловида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.

«Биз Франция ҳудудида тинчликни қайд этдик», деди Дарманен. Шунингдек, у Ички ишлар вазирлиги ҳамон юқори сафарбарлик режимида эканлигини таъкидлади.

«Яқин кунларда вазият қандай бўлишини диққат билан кузатиб бориш керак», деб ҳисоблайди Дарманен.

Франция Бош вазири Элизабет Борн вазият барқарорлаша бошлаганини айтди.

«Вазият аста-секин тикланмоқда», – деди Борн Сенатдаги чиқишида. У сенаторларга мамлакатда тинчлик ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берди.

Аввалроқ, транспорт бўйича вазир-делегат Клеман Бон Twitterда вазият барқарорлашгани ва кечки пайт ҳаракатга қўйилган чекловлар бекор қилингани ҳақида маълум қилган эди.

27 июндан 28 июнга ўтар кечаси Нантер ва Париж яқинидаги бошқа шаҳарларда ёшларнинг полиция билан тўқнашуви бошланди. Намойишчилар полицияни ҳаддан ташқари куч ишлатгани ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айблади. Дам олиш кунлари Франциянинг бошқа шаҳарларида - Марсель, Лион, Страсбургда норозилик намойишлари давом этди. Бундан ташқари, қўшни Бельгия ва Швейцарияда ҳам можаролар юз берди.

Сўнгги хабарлар
telegram