Францияда норозилик намойишлари: шаҳар кўчаларида тартибни сақлаш учун 40 минг полициячи сафарбар этилади

5000 полициячи Париж ва унинг атрофидаги кўчаларда тартибни назорат қилади.
Мамлакат пойтахтида автобуслар маҳаллий вақт билан кечки 21:00 да тўҳтатилади. Расмийлар буни йўловчилар ва жамоат транспорти фаолиятига масъул бўлган корхоналар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга ошираётганини айтди.
Кламарда комендантлик соати
Пойтахтдан 10 км жануби-ғарбда жойлашган Кламар шаҳрида комендантлик соати жорий этилди. У 29 июндан 3 июлга қадар соат 21:00 дан 06:00 гача амал қилинади.
Оммавий тартибсизлик бу аҳоли пунктини ҳам четлаб ўтмади, кеча тунда бу ерда трамвай ёқиб юборилди.
150 киши ҳибсга олинган
Норозилик намойишлари Нантер шаҳрида 17 ёшли ўсмирнинг машина ҳайдаб кетаётиб «тўхташ» ҳақидаги буйруғига эътибор бермагани учун полиция томонидан отиб ўлдирилганидан кейин бошланган.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа ҳолатларини аниқлаш учун тергов ишларини бошлади.
Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ўша куни Париж яқинида норозилик намойиши бўлиб ўтди ва кейинчалик у бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. 29 июнь куни эрталабки маълумотларга кўра, намойишда қатнашган 150 киши ҳибсга олинган.
Ўсмирни отиб ташлаганликда гумонланиб, полициячи ҳибсга олинди. У қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда.