Францияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди, Кипр антваксерларни жазоламоқчи
Франция расмийлари коронавируснинг бешинчи тўлқини «тезкорлик билан» бошланганини айтишди.
Бош вазир Габриэль Aтталнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони 80 фоизга ошган.
Ҳар куни ўртача 17 мингта янги COVID-19 ҳолати қайд этилади.
Ҳафта бошида ҳар 100 минг аҳолига 100 та инфекцияни юқтириш ҳолати тўғри келган бўлса, ҳозирда ҳар 100 минг аҳолига 164 та ҳолат тўғри келади.
Италия фармацевтика регулятори раҳбари вакцинанинг учинчи дозасини олишга чақирди.
Никола Магринининг сўзларига кўра, расмийлар вакцинанинг тўлиқ циклини олиш вақтини ва бустер дозани қабул қилиш вақтини беш ойгача қисқартиришни кўриб чиқмоқда.
Ҳозирги вақтда вакцинанинг учинчи дозаси соғлиғи ёмон одамлар ва 60 ёшдан ошган одамлар учун мавжуд.
Кипр Президенти вакциналарга қарши қаттиқ чоралар кўришини маълум қилди.
Никос Aнастасиадиснинг таъкидлашича, аҳолига иммунизация курсини якунлаш ёки вакцинанинг биринчи компонентини олиш учун икки-уч ҳафталик муддат берилади.
Президент ўз нутқида «Бундай имкониятдан сўнг, албатта, чора-тадбирлар янада кучайтирилади», - деди.