Францияда кондиционер ишлаб турган жойларда эшикни ёпиб юриш мажбурий бўлади
Франция ҳукумати нархи кескин ошган энергияни тежаш чораларидан бири сифатида неон рекламаларнинг ишлаш вақтини чекламоқчи, шунингдек, дўконларга кондиционер ёқилган пайтда эшикларини ёпиқ сақлаш мажбуриятини юкламоқчи.
Франциянинг экологик ўзгаришлар вазири Аньес Панье-Рюнаше Journal du Dimanche газетасига маълум қилишича, баъзи ҳудудларда амалда бўлган янги қоидалар тез орада бутун мамлакат бўйлаб мажбурий ҳолга келтирилади.
Панье-Рюнашенинг сўзларига кўра, у яқин кунларда иккита фармон чиқаради.
«Биринчиси, шаҳарнинг катталигидан қатъи назар, ёритилган реклама тақиқини эрталаб соат бирдан эрталабки олтигача узайтиради. Иккинчиси, ичкарида кондиционер ёки иситиш тизими ёқилган бўлса, дўконлар эшикларини очиб қўйиш тақиқланади», — деди вазир.
RMC радиостанциясига берган бошқа интервьюсида Панье-Рюнаше кондиционер ишлаётган вақтда эшикларни очиқ сақлашни бемаънилик деб атади.
Агар сиз ушбу одатингизни давом эттиришга ҳаракат қилсангиз, дўкон 750 еврогача жаримага тортилади.
Францияда аҳолиси 800 минг кишидан кам бўлган шаҳарларда тунда ёруғ эълонларни ўчириб қўйиш талаби анча вақтдан бери амал қилади. Аэропортлар ва станцияларгина бундан истисно.
Европада энергия нархи кўтарилган.
Кўпгина Европа давлатлари расмийлари ва экспертлар қишда газ истеъмолига, биринчи навбатда, саноат бўйича чекловлар жорий этиш зарурлигини истисно қилмаяпти.
Фото: bbc.com