Франция ва Португалия ўрмонлари иссиқнинг янги тўлқини туфайли ёнмоқда
Бир кун аввал улардан тўққиз нафари ёнғинни ўчиришга уринаётганда жабрланган, бир ўт ўчирувчининг юзи ва қўллари қаттиқ куйган. У вертолётда касалхонага олиб кетилган.
Обе коммунасида якшанба куни ёнғин содир бўлган ва 370 гектар ўрмонни вайрон қилган. Икки уй ҳам зарар кўрган, иккита ангар ва уй автофургон ёниб кетган. Минтақада 400 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ҳамон қолмоқда ва ёнғинга қарши курашда давом этмоқда.
Португалияда якшанба куни Лиссабондан 40 километр шимолда янги ўрмон ёнғинлари содир бўлди. 400 га яқин ўт ўчирувчи ҳамда бешта самолёт ва вертолёт ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ жазирама иссиқ туфайли бу ҳалигача бажарилмаган.
Минтақа аҳолиси ҳам боғларини шланглар билан суғориб, ёнғин тарқалишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий қариялар уйидан 30 киши эвакуация қилиниши керак эди.
АҚШда ҳам ўрмонлар ёнмоқда. Маккини ёнғинлари бу йил Калифорниядаги энг йирик ёнғин бўлди. Орегон билан чегарадаги Кламат миллий боғида жума куни ёнғин чиқди ва дам олиш кунлари аланга 21 минг гектар ўрмонни йўқ қилди.
Фото: ru.еuronews.cоm