Франция ва Италияда сув тошқини бутун бошли уйларни вайрон қилди

LION. EURONEWS - Kazinform – Франция жанубида ва Италиянинг шимолида тўрт киши тошқиндан жабрланган. Қутқарувчилар бедарак йўқолган ўнлаб одамларни қидирмоқдалар. Қидирув операциясида ҳарбийлар ва ўт ўчирувчилар иштирок этмоқда, Франция расмийлари тўртта вертолётни ёрдамга жўнатишди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.
None
None

Италиянинг Пьемонт ва Лигурия минтақалари расмийлари ҳукуматдан фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқда.

«Алекс» бўрони Франция ва Италияда жума куни бўлган. Кўприклар ва уйларни сув оқизиб кетди, энди қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам беришга уринмоқдалар, уларнинг аксарияти деярли барча мол-мулкидан айрилган.

Францияда деярли ўртача йиллик 500 миллиметр ёғингарчилик ярим кун ичида ёғди. Франция бош вазири Жан Кастекснинг сўзларига кўра, метеорологик кузатувлар бошлангандан бери мамлакатда ҳеч қачон бундай ёмғир ёғмаган.

Сўнгги хабарлар