Франция пенсия ёшини 64 ёшгача кўтармоқчи

None
PARIS. Кazinform – Франция ҳукумати 2030 йилгача пенсия ёшини икки йилга ошириб, 64 ёшга етказишни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform dw.comга таяниб.

Сешанба куни Парижда Бош вазир Элизабет Борн режани эълон қилди, ислоҳотдан мақсад 2030 йилгача мувозанатли пенсия тизимини таъминлаш эканлигини таъкидлади.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, Франция пенсия жамғармасида маблағ этишмаслиги ўша вақтга келиб 20 миллиард еврони ташкил қилади.

Пенсия ёшини ошириш билан бир қаторда, ходимларнинг пенсия жамғармасига тўлашнинг энг кам муддати 43 йилгача оширилди.

Ва энг кам пенсия миқдори ойига 1200 еврогача ошади.

Ҳукуматнинг пенсия ёшини ошириш режаси касаба уюшмалари томонидан қаттиқ танқид қилинди.

«Бундай ҳаракат барча француз ишчилари учун жиддий зарба бўлади» деб огоҳлантирдилар улар.

Фото: www.dw.com

Сўнгги хабарлар