Франция хавфсизлик чораларини кучайтирди
Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманин маълум қилди. Мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари яқинлашиб келаётган 14 июль мамлакат миллий байрами - Бастилияни олиш куни билан боғлиқ.
Бундан ташқари, Ж.Дарманиннинг сўзларига кўра, хавфсизлик чораларидан бири байрам кунларида феерверк сотиш ва ундан фойдаланишни тақиқлаш бўлган.
«Жисмоний шахслар томонидан ушбу феерверкларни сотиш, ташиш ва улардан фойдаланиш 15 июлга қадар тақиқланган. Бу борада полиция ва жандармларга қаттиқ кўрсатмалар бердик», – деди ИИВ раҳбари.
27 июндан буён Ички ишлар вазирлиги ноқонуний сотилган 150 мингдан ортиқ пиротехникани мусодара қилди.
Париж чеккасида 17 ёшли муҳожир ўсмир полициячи томонидан отиб ўлдирилганидан кейин Франция тартибсизликлар тўлқинига дуч келди.