Франция фуқароси хатолик туфайли лотереядан €17 млн ютиб олди

PARIS. TASS-Кazinform – Франция фуқароси электрон чипталар ўйналадиган кунни танлашда хатога йўл қўйиб, лотереядан 17 миллион евро ютиб олди. Франция қимор йўйинларини тартибга солувчи Francaise des jeux пайшанба куни эълон қилган хабарига кўра, бу январ ойида содир бўлган, дея хабар беради Кazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None

Таъкидланишича, онлайн ўйнаган иштирокчи мақсадли равишда «13 жума куни ўз омадини синаб кўрган, бироқ тасодифан сана танлашда хатога йўл қўйган ва 14 январ билан якунланган».

Эндиликда исмини ошкор қилишни истамаган 40 ёшли француз фуқароси ишини ташлаб, бизнес бошлаш, уй сотиб олиш ва саёҳат қилишни мақсад қилган. Бундан ташқари, ғолиб «супермаркетдан гўшт сотиб олишни тўхтатиб, уни тўғридан-тўғри қассобдан сотиб олишни» режалаштирмоқда.

2021 йил октябр ойида Француз Полинезиясида яшовчи аёл EuroMillions лотереясида €220 млн ютиб олган эди, бу ўйин тарихидаги энг катта жекпот.

Фото: Getty Images

Сўнгги хабарлар