Франция фуқароларининг 76 фоизи пенсия ислоҳотига қарши

ASTANA. Kazinform – Франция кўчаларига юз минглаб одамлар чиқди: 31 январ куни касаба уюшмалари ва чап қанот сиёсий кучларнинг тарафдорлари билан пенсия ислоҳотига қарши умуммиллий иш ташлаш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kazinform euronewsга таяниб.
None

Шу кунларда парламент махсус комиссияси ҳукумат томонидан таклиф этилган пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтаришни мақсад қилган ҳужжатни кескин вазиятда ўрганмоқда.

Иш ташлашда транспорт, энергетика соҳаси муассасалари, почтачилар, ўқитувчилар, коммунал хизматчилар, давлат хизматчилари иштирок этмоқда. Қарши чораларни қўллаб-қувватлаш кучайиб бормоқда: жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларига кўра, Франция фуқароларининг 76 фоизи ислоҳотга қарши.

Намойишга лицей ва университет талабалари ҳам қўшилди.

Франция ҳукумати ислоҳот зарурлигини таъкидламоқда. Бош вазир Элизабет Борн пенсия ёшини ошириш охирги чора эканлигини айтди ва бу «музокаралар воситаси бўла олмайди».

Фото: Thibault Camus/AP

Сўнгги хабарлар