Франция барча ядровий реакторларни қайта ишга туширишга тайёр
«Ҳозирги кунга қадар 32 та реактор, баъзилари коррозия, бошқалари эса режали техник хизмат кўрсатиш учун ёпилган. EDF барча 56 станцияни қайта ишга тушириш мажбуриятини олади. Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз, ҳафтада бир марта ҳисобот оламиз, айниқса бу режа амалга оширилаётганини кузатиб борамиз», - деди Энергетика вазири Аньес Панье-Рюнаше.
Энергия гиганти EDF ҳисоб-китобларига кўра, 27 та реактор декабр охиригача ва яна бешта реактор келаси йилнинг январ ва феврал ойининг ўрталаригача ишга тушиши мумкин.
Бироқ Франция ядро хавфсизлиги бўлими раҳбари Бернард Дорощук бундай мураккаб жараёнлар вақт талаб қилишидан огоҳлантирди.
Франциядаги атом электр станциялари электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қарийб 70% ни ташкил қилади.
Франция Бош вазири Элизабет Борн EDFни имкон қадар тезроқ ечим топишга чақирди. Шунингдек, у корхоналарни ҳокимият билан ҳамкорликда энергия ресурсларини тежаш йўлларини кўриб чиқишга чақирди.
Октябр бошида истеъмолни қисқартириш режалари тақдим этилади.
Ўз навбатида, Engie газ корпорацияси Франциянинг ерости омборлари аллақачон 90 фоизга тўлганини маълум қилди. Қаттиқ совуқ бўлса, ўчириш ҳақида савол туғилади.
Фото: euronews.com