Франция аҳолисининг 60 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган

None
None
BRUSSELS. Kazinform- Франция ҳукумати «санитария рухсатномалари» дан фойдаланишни кенгайтириш ва шифохона ходимлари учун мажбурий эмлаш талабларини эълон қилганидан кейин мамлакатдаги эмлаш суръати ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Душанба куни Франция Президенти Эмманюэль Макроннинг айтишича, 40 миллион одам коронавирусга қарши эмлашнинг камида биринчи дозасини олган. Бу Франция аҳолисининг 60 фоизини ташкил қилади. Сўнгги икки ҳафта ичида эмлаш даражаси ошди.

Франция оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бунга «санитария рухсатномалари» дан фойдаланиш ва тиббиёт ходимларини мажбурий эмлаш сабаб бўлган.

Бундан ташқари, мамлакатда 33 миллиондан ортиқ одам (тахминан 50%) тўлиқ (икки копонент билан)эмланган.

Франция расмийлари август ойи охирига қадар 50 миллион одамни камида биринчи компонент билан эмлашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, июл ойининг иккинчи ярмида Францияда «дельта» версиясининг тарқалиши сабабли коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда.

25 июл куни 16 минг янги коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Ойнинг бошида кунига 2,5 мингга яқин ҳолат қайд этилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, коронавирус билан касалланган одамларнинг аксарияти эмланмаган кишилар.

Чет элга ташрифи чоғида Президент Макрон аҳолини эмлашга чақирди ва эмлашдан бош тортганларни «масъулиятсиз» ва «худбин « деб атади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар
telegram