Форум: QazaqGaz ўзининг газ соҳасидаги янги стратегиясини тақдим этади
«Бугунги форум доирасида QazaqGaz компанияси ўзининг газ соҳасидаги янги стратегиясини тақдим этади. Шу муносабат билан биз ушбу соҳа самарадорлигини оширишга ҳисса қўшган қадамларни эълон қиламиз. Форумда бир қанча инвесторлар, трансмиллий нефть ва газ компаниялари иштирок этяпти. Учрашув давомида стратегияга қўшимча бўладиган янги ғоялар муҳокама қилинади, деб ўйлаймиз. Бу йил ёзда биз ушбу стратегияни Давлат раҳбарига тақдим этамиз», - деди С. Жаркешев пойтахтлик журналистлар саволларига жавоб бера туриб.
Унинг сўзларига кўра, ушбу стратегияда QazaqGaz компанияси фаолиятининг ўзига хос йўналиши тасдиқланган.
«Биз газ соҳасида монополист эмасмиз, катализатор сифатида хизмат қиламиз. Шу нуқтаи назардан, биз ушбу бозордаги бошқа компаниялар газ қазиб олиш ҳажмини оширишини хоҳлаймиз. Энг муҳими, Қозоғистоннинг ресурс базасини кенг таъминлашда биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. QazaqGaz компанияси ўз олдига бозорни рағбатлантиришни мақсад қилиб қўйган», - деди компания раҳбари.
Аввал хабар қилинганидек, 8-9 июнь кунлари пойтахтда «Астона халқаро форуми» бўлиб ўтади. Халқаро тадбир энг муҳим глобал масалаларни ҳал этиш ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов