Forbes рўйхатидаги 2 тадбиркор сув тошқинидан жабрланганларга катта миқдорда хайрия қилди

благотворительность, помощь
Фото: freepik.com

ASTANA. Kazinform – “Қозоғистон халқига” жамғармасининг сув тошқинидан жабрланганларга катта миқдорда хайрия қилганлар рўйхати яна икки тадбиркор билан тўлдирилди. Улар: Қайрат Итемгенов ва Алмас Минбаев.

Жамғарма маълумотларига кўра, Қайрат Итемгенов 1,3 миллиард тенге, Алмас Минбаев эса 450 миллион тенге ўтказган.

2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб тошқиндан жабрланганларга ёрдам сифатида 4,7 миллиард тенге йиғилди. Унинг ярим миллиард тенгега яқини жисмоний шахслар томонидан берилган.

Қайрат Итемгенов Aqniet Group МЧЖнинг асосий акциядори ҳисобланади. Компания Europharma ва ArzanPharm дорихоналар тармоқларини бошқаради. Ўтган йили у Forbes журнали томонидан мамлакатда чоп этилган “Қозоғистоннинг 50 та энг нуфузли ишбилармонлари” ва “Қозоғистоннинг 50 та энг бой тадбиркорлари” рейтингларига киритилган.

Алмас Минбаев — Nomad Life ва «Номад Иншуранс» суғурта компаниялари директорлар кенгаши раиси. У ўтган йили “Қозоғистоннинг энг бой 50 нафар тадбиркори” рўйхатига ҳам киритилган эди.

Сўнгги хабарлар