Forbes: Илон Маск дунёдаги энг бой одам

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Forbes журнали 2022 йилда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди. Биринчи ўринда Илон Маск, деб хабар беради Kazinform.

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 219 миллиард долларни ташкил этади (ўсиш 68 миллиард доллар).

Иккинчи ўринда Amazo асосчиси Жефф Безос жойлашган. Унинг бойлиги 171 миллиард долларга баҳоланган (6 миллиард доллардан кам).

Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернард Арно 158 миллиард доллар (8 миллиард долларга кўп) билан учинчи ўринда.

Forbes маълумотларига кўра, 2022 йилда энг бой одамларнинг ТОП-10 рейтинги қуйидагича:

Илон Маск, 50 ёш (Tesla, АҚШ) - 219 млрд;

Жефф Безос, 58 ёш (Amazon, АҚШ) - 171 млрд доллар;

Бернард Арно, 73 ёш (LVMH, Франция) - 158 млрд доллар;

Билл Гейтс, 66 ёш (Microsoft, АҚШ) - 129 млрд;

Уоррен Баффет, 91 ёш (Berkshire Hathaway, АҚШ) - 118 млрд доллар;

Ларри Пейж, 49 ёш (Google, АҚШ) - 111 млрд доллар;

Сергей Брин, 48 ёш (Google, АҚШ) - 107 млрд;

Ларри Эллисон, 77 ёш (Oracle, АҚШ) - 106 млрд;

Стив Балмер, 66 ёш (Microsoft, АҚШ) - 91,4 млрд;

Мукеш Амбани, 64 ёш (Reliance Industries, Ҳиндистон) - 90,7 млрд доллар.


Сўнгги хабарлар