Фонд бозорида тенге курси мустаҳкамланди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенге курси 1 долларга нисбатан ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 22 декабр оқшомига нисбатан 4,70 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,97 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 23 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 466,98 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 464 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 465,7 тенге, сотиб олиш нархи - 468,7 тенге.

Россия рубли 6,55 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар