Фон дер Ляйен: Ғазодаги қон тўкилишини зудлик билан тўхтатиш керак
ASTANА. Кazinform — Урсула фон дер Ляйен Страсбургда келгуси беш йиллик дастурини тақдим этар экан, Яқин Шарқдаги можаро ҳақида гапирди, деб ёзади Euronews.

— Газода қон тўкилишини зудлик билан тўхтатиш керак, - деди Европа комиссияси раиси.
Депутатлар томонидан иккинчи муддатга қайта сайланган Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен овоз беришдан олдин ўз дастурини тақдим этди ва Яқин Шарқдаги можарога эътибор қаратди.
Ғазо секторида уруш ўн ойдан бери давом этмоқда, халқаро ташкилотлар вакиллари БМТ экспертларига фикрларига таяниб, минтақадаги гуманитар вазият оғир, очарчилик бутун Ғазо секторини қамраб олгани ҳақида огоҳлантирди.
“Аниқ айтмоқчиман: Ғазодаги қон тўкилиши зудлик билан тўхтатилиши керак. ХАМАС терроризмига Исроилнинг жавоби натижасида жуда кўп болалар, аёллар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. Ғазо халқи энди бунга чидай олмайди”, - деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Депутатнинг айтишича, бу борада унга минглаб хатлар келган. Унга кўра, сайловчилар Халқаро жиноий суддан Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилмоқда. Бироқ, Яқин Шарқдаги можаро бўйича ЕИда чуқур бўлинишлар сақланиб қолмоқда, бу эса Европа комиссиясининг овозсиз жавобини англатиши мумкин.