FlyArystan Алматидан Хитойнинг Чунцин шаҳрига тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови янада кенгайди. 23 сентябрдан бошлаб FlyArystan авиакомпанияси Алмати–Чунцин йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини ошириш бўйича мунтазам равишда иш олиб бормоқда.
23 сентябрда Қозоғистоннинг «FlyArystan» авиакомпанияси Алмати – Чунцин янги йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади. Рейслар ҳафтасига 2 марта — чоршанба ва шанба кунлари «Airbus A320neo» самолётларида амалга оширилади.
Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатновининг йўлга қўйилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, ишбилармонлик, инвестициявий, туристик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдан Алматига туристик поезд мунтазам қатнай бошлагани ҳақида хабар берилган эди.