Фируза Шарипова Таразда чемпионлик жангини ўтказади

None
ASTANA. Kazinform – Учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони қозоғистонлик Фируза Шарипова WBC Silver йўналиши бўйича Малави чемпиони Рут Чисейлга қарши жанг қилади. Учрашув 20 май куни Фируза туғилиб ўсган Тараз шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

Ғолиб мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун Кэти Тейлор билан жанг қилади.

Рут Чисейл - Малави чемпиони ва аёл боксчилар ўртасидаги жаҳон рейтингида етакчилардан бири. У 14 марта жанг ўтказиб, 12 тасида ғалаба қозонган. У 7 та жангни нокаут билан якунлаган, охирги марта 26 декабр куни бўлиб ўтган жангда нокаут билан ғалаба қозонган.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар
telegram