«Фиона» тўфони Пуэрто-Рикога етиб келди

None
ASTANA. Kazinform – 3,3 миллион аҳоли истиқомат қилувчи оролнинг катта қисми электр қувватисиз қолди, дея хабар беради Kazinform «Голос Америки» нашрига таяниб.

Якшанба куни «Фиона» тўфони Пуэрто-Рикога етиб келди. Довул эпицентри оролнинг жануби-ғарбий соҳилида бўлган. Миллий довуллар маркази маълумотларига кўра, шамол тезлиги соатига 140 километрга етди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, 3,3 миллион аҳоли истиқомат қиладиган оролнинг катта қисми электр таъминотисиз қолган. Кучли ёмғир сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди.




Фото: www.golosameriki.com


Сўнгги хабарлар