Финляндияда суваракларнинг янги йирик тури топилди

Суварак
Фото: Toby Hudson/CC BY-SA 3.0/Wikimedia Commons

Финляндияда суваракларнинг мамлакатда илгари учрамаган йирик тури топилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.

Оулу университети маълумотларига кўра, узунлиги 3 смдан ортиқ бўлган суварак декабрь ойи бошида Оулу ҳудудида топилган ва тутунли қўнғир суварак (Periplaneta fuliginosa) эканлиги аниқланган. Бу тур мамлакатда илгари қайд этилмаган.

Финляндияда суваракларнинг икки тури мавжуд бўлиб, уйда энг кўп учрайдиган тури немис сувараклари.

Олимларнинг хабар беришича, тутунли қўнғир суварак Австралия, Япония, Шимолий Америка жанубида ва Жанубий Американинг айрим қисмларида, айниқса нам ва иссиқ жойларда кенг тарқалган.

Бу суварак тури Финляндияга халқаро транспорт орқали кириб келган деб ишонилади.

Сўнгги хабарлар