Финляндияда парламент сайловлари: Санна Марин консерваторларга ютқазди

ASTANA. Kazinform – Финляндияда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, амалдаги бош вазир Санна Марин бошчилигидаги Социал-демократик партия консерваторлардан бироз ортда қолди ва мағлуб бўлди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None

Сайлов бюллетенларининг тўртдан уч қисмини санаш натижаларига кўра, Петтери Орпо миллий коалицияси 20,9 фоиз, «Финдер» ўнг қанот партияси 20,4 фоиз, социал-демократлар 19,6 фоиз овоз олган.

Орпо бошчилигидаги консерваторлар парламентда энг кўп ўринларни эгаллашини башорат қилинмоқда. У аллақачон ғалабасини эълон қилган. Тез орада Марин ҳам мағлубиятни тан олди.

Сайлов натижалари 5 апрель, чоршанба куни маълум бўлади.

Фото: AFP


Сўнгги хабарлар