Финляндия Европада биринчи бўлиб уран ишлаб чиқаради

None
ASTANА. Kazinform – 2026 йилга бориб Финляндияда уран ишлаб чиқариш тўлиқ қувватга эга бўлади. Мамлакат атом электр станциялари учун ёқилғи сифатида ишлатиладиган уран ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳозирда Европа Иттифоқининг бирорта ҳам давлати уран ишлаб чиқармаяпти, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Давлатга қарашли Тerrafame компанияси 2024 йилнинг ёзигача Соткамо вилоятидаги Талвиваара конида уран ишлаб чиқаришни бошлаш режаларини эълон қилди. Айни пайтда у ерда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган никел ва кобальт ишлаб чиқарилмоқда.

Компания маълумотларига кўра, ердан кўтарилган бир килограмм рудада тахминан 17 миллиграмм уран мавжуд бўлиб, шу пайтгача у саноат чиқиндилари сифатида таснифланган.

Terrafame йилига 200 тоннага яқин уран қазиб олиши мумкин. Лойиҳага киритилган сармоя тахминан 20 миллион еврони ташкил этди. Ишлаб чиқарилган уран хорижга экспорт қилиниши тахмин қилинмоқда.

Сўнгги хабарлар