12:08, 19 Декабрь 2022 | GMT +5
Финиксдан Гавайига парвоз пайтида турбулентлик туфайли 30 дан ортиқ киши жабрланди
ASTANA. TASS-Kazinform – Якшанба куни Hawaiian Airlines авиакомпаниясининг Airbus А330 самолёти Финиксдан (Аризона штати) Гонолулуга (Гавайи штати) йўналишида турбулентлик зонасига кириши оқибатида камида 36 киши жабрланди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди, деб хабар бериди Kazinform «ТАСС»га таяниб.

Қайд этилишича, 20 нафар жабрланувчи тез ёрдам бўлимига етказилган, улар орасида 14 ойлик бола ҳам бор. Гонолулу шошилинч тиббий ёрдам хизмати маълумотларига кўра, камида 11 йўловчи жиддий жароҳат олган.
«Бир неча йўловчи ва экипаж аъзолари енгил жароҳат олганлар аэропортда тиббий ёрдам кўрсатилди, баъзи йўловчилар эса кейинги даволаниш учун дарҳол маҳаллий шифохоналарга етказилди», - дейилади авиакомпаниянинг Twitter саҳифасида.
Турбулентлик Гавайига қўнишдан 30 дақиқа олдин бошланган. Hawaiian Airlines компанияси маълумотларига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан 10:50да (Москва вақти билан 23:50) Гонолулу аэропортига эсон-омон қўнди.