17:58, 27 Декабрь 2021 | GMT +5
Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 389 кишига етди, 64 киши бедарак йўқолган
BANGKOK. Kazinform – Тинч океанидаги «Раи» тўфони қурбонлари сони 389 кишига етди. Бу ҳақда душанба куни Philippine News Agency маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Унга кўра, 1146 киши жабрланган, 64 киши бедарак йўқолган. Бундан ташқари, 4,2 миллион киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Филиппин ҳукумати жабрланганларга ёрдам бериш учун 1100 дан ортиқ эвакуация марказларини ташкил қилган. Тўфон мамлакат инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалигига мос равишда 16,7 миллиард песо (332,8 млн доллар) ва 5,3 миллиард песо (105,6 млн доллар) зарар келтирди. Бундан ташқари, тайфун 167 минг уйни бутунлай вайрон қилган.
Гонконг метеорология обсерваторияси 16 декабр куни ушбу мавсум учун «Раи» деб номланадиган Тинч океанининг ғарбий қисмида 22-чи тўфони пайдо бўлгани ҳақида хабар қилинган. 22 декабр куни Филиппин президенти Родриго Дутерте бир неча минтақада бир йиллик фавқулодда ҳолат эълон қилди.