08:59, 20 Декабрь 2021 | GMT +5
Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 169 нафарга етди
NUR-SULTAN. Кazinform - Филиппинда Тинч океанида содир бўлган «Рай» тўфони қурбонлари сони 169 нафарга етди. Камида 107 киши тан жароҳати олди, яна 50 киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Kazinform Тhе Маnila Тimesга таяниб.
Расмий маълумотларга кўра, энг кўп ҳалок бўлганлар Марказий Висайя ҳудудида – 129 киши, Ғарбий Висайя ҳудудида – 22 киши, Карага ҳудудида – 10 киши, Шимолий Минданаода – 7 киши, Замбоанга яриморолида яна 1 киши қайд этилган.
Aввалроқ Frace-Presse агентлиги табиий офат оқибатида 108 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Филиппиннинг Шарқий Висайя минтақаси ҳукумати тўфон яқинлашгани сабабли 82 мингдан ортиқ маҳаллий аҳолини эвакуация қилди. Aҳолиси Жанубий Лейте, Лейте, Самар, Шарқий Самар, Шимолий Самар ва Билиран провинцияларидаги 274 та эвакуация марказига эвакуация қилинган.
Вьетнам Гидрометеорологик прогнозлар миллий маркази маълумотларига кўра, тўфон эпицентри Вьетнамнинг Биндинг провинциясига кўчмоқда.