Филиппиндаги сув тошқинлари қурбонлари сони 52 кишига етди
Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботида республиканинг 10 та ҳудудида 640,7 мингдан ортиқ одам сув тошқинидан жабр кўргани айтилган.
Агентлик маълумотларига кўра, 170 та эвакуация пунктига 67,2 минг киши жойлаштирилган.
Камида 1,42 минг киши уйини тарк этди, 16 киши жароҳат олди. Республиканинг тўққизта вилоятида 479 та сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.
Табиий офат туфайли мамлакатда 4,68 минг уй 100 миллион песо (1,78 миллион доллар) миқдорида зарар кўрган. 103 та инфратузилма объектига етказилган зарар 262 миллион песо (4,68 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига 245 миллион песо (4,37 миллион доллар) этиб баҳоланган.
Сув тошқини 141 та йўл ва 14 та кўприкни вайрон қилган, 19 та денгиз порти зарар кўрган.
63 та шаҳарда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилган, 62 та тармоқ қайта тикланган. Айрим жойларда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.
67 та шаҳар ва 71 та муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 22 та ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Мамлакат ҳукумати ёрдам учун 48,4 миллион песо (866,3 минг доллар) ажратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли камида 44 киши ҳалок бўлгани, 28 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.
Фото: apa.az