Филиппиндаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
BANGKOK. TASS-Kazinform – Филиппиндаги сув тошқинлари оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди. Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг жума куни эълон қилинган ҳисоботида таъкидланганидек, ноқулай об-ҳаво республиканинг 13 та ҳудудида 523,9 мингдан ортиқ кишига зарар етказди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 123 та эвакуация марказига 71,4 минг киши жойлаштирилган. Камида 5,89 минг киши уйини олдиндан тарк этган, етти нафар фуқаро турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг 12 та ҳудудида табиий офат билан боғлиқ 730 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

Табиий офат туфайли мамлакатда 530 та уй 2,4 миллион песо (43,6 минг доллар) миқдорида зарар кўрган. 137 та инфратузилма объектига етказилган зарар 165,7 миллион песо (3 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 278,3 миллион песо (5,05 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Сув тошқинлари 158 та йўл ва 42 та кўприкни вайрон қилган, 24 та денгиз портига зарар етказган.

40 та шаҳарда электр таъминотида узилишлар қайд этилган, бироқ 27 та шаҳарда қайта тикланган, бешта шаҳарда сув таъминоти, бештасида алоқада муаммолар мавжуд.

488 та шаҳар ва 110 та муниципалитетда тегишли равишда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди.

Бешта аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Ҳукумат ёрдам учун 30,9 миллион песо (562,3 минг доллар) ажратган.

Фото: media.az

Сўнгги хабарлар
telegram