Филиппинда сув тошқинлардан 1,94 миллион киши жабр кўрди

None
BANGKOK. ТАSS - Кazinform – Филиппинда сув тошқинлари оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Кazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Табиий офатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича кенгашнинг сешанба кунги ҳисоботига кўра, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг 14 та ҳудудида 1,94 миллиондан ортиқ кишига зарар етказди.

12 январдан бери ўтказган ҳисоботига кўра, 316 та эвакуация пунктларига 116,6 минг киши жойлаштирилган. Камида 14,3 минг киши уйини ташлаб кетган, 12 киши жароҳатланган. 14 та ҳудудда сув тошқинлари ва кўчкилар билан боғлиқ 1,37 минг ҳодиса қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 1,78 та уй зарар кўрган, етказилган зарар миқдори 3,72 миллион песога (68,4 минг доллар) етган. 205 та инфратузилма объектига етказилган зарар 280,2 миллион песо (5,13 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига – 777,5 миллион песо (14,2 миллион доллар) этиб баҳоланган. Сув тошқинларидан 306 та йўл ва 65 та кўприк зарар кўрди. 35 та денгиз портининг ишини тўхтатди. 68 та шаҳарда электр тармоқлари шикастланган бўлса, 61 тасида қайта тикланди. Саккизта муниципалитетда сув таъминотида муаммолар мавжуд бўлса, учтасида алоқа муаммолари мавжуд. 622 та шаҳар ва 151 та муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 84 та аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ҳукумат ёрдам сифатида 101,1 миллион песо (1,85 миллион доллар) ажратди.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар
telegram