Филиппинда 7,1 балли зилзила содир бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Филиппинда Рихтер шкаласи бўйича 7,1 балли зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Anadoly ахборот агентлигига таяниб.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази Пундагитан ҳудудида жойлашган.

Зилзила қирғоқ бўйидаги Мати шаҳридан 80 км узоқликда қайд этилган.

Унинг чуқурлиги 65,6 км.

Мамлакатда цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram