FIFA ЖЧ-2026 расмий тўпини тақдим этди

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) 2026-йилги жаҳон чемпионатининг расмий тўпини тақдим этди. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади.

FIFA ЖЧ-2026 расмий тўпини тақдим этди
Фото: очиқ манбалардан олинган

Дизайнда учта ранг — қизил, кўк ва яшил ишлатилган бўлиб, улар мусобақа мезбонларини ифодалайди. Тўп номи — “TRIONDA”.

2026-йилги жаҳон чемпионатида 48 та миллий жамоа иштирок этади. Улар 12 та гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳда 4 тадан терма жамоа бўлади. Мундиалнинг плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳда илк икки ўринни эгаллаган терма жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни олган энг яхши саккиз жамоа йўл олади. Бундан ташқари, 2026-йилги жаҳон чемпионатида янги босқич — 1/16 финал жорий этилади.

Сўнгги хабарлар