FIFА президенти Қозоғистон футболи ҳақида: Ишончим комилки, сизлар тўғри йўлдасиз

ASTANА. Кazinform – Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.
None

Матбуот анжумани чоғида журналистлар FIFА президентидан Қозоғистон футболининг бугунги даражаси ҳақида қандай фикрда эканлигини сўрашди.

«Қозоғистон терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, аввало, жамоани Дания терма жамоасини мағлуб этгани билан табриклайман. Бу жуда мураккаб ўйин бўлди. Қозоғистон Европанинг энг яхши жамоаларидан бирини мағлуб этди. Қолаверса, бу жуда муҳим ўйин бўлди. Бу ўртоқлик ёки оддий ўйин эмас эди. Албатта, Дания терма жамоаси бу ерга фақат ғалаба қозониш учун келган. Гарчи бу битта ўйин бўлса-да, ундаги ғалаба маданиятга бой ёш мамлакатингиз учун рамзий маънога эга эди. Мамлакатингиз ўз савиясидан ғурурланишлари терма жамоаларингиз ўйинларида ҳам намоён бўлади», — деди Жанни Инфантино.

Унга кўра, Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигасининг саралаш ўйинларини муваффақиятли ўтказди.

«Мамлакатда оммавий футболга йўналтирилган сармоя, Қозоғистон футбол федерацияси ва Ҳукумат ўртасидаги яқин алоқалар соҳани самарали қилади. Қандай қилиб биргаликда ишлашимиз мумкинлиги ҳақида маълум ғоялар ва режаларимиз бор. Буларнинг барчаси Қозоғистон терма жамоаси ўйинларида ўз ифодасини топмоқда. Ишончим комилки, Қозоғистон тўғри йўлда. Сўнгги ютуқлар бунинг далилидир», — деди FIFA президенти.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Сўнгги хабарлар