11:29, 26 Июнь 2023 | GMT +5
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати АҚШда бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 32 та жамоа иштирок этадиган янги форматдаги турнир 2025 йилда илк бор АҚШда ўтказилади, дея хабар беради Kazinform.

ФИФА сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, бу янги форматдаги илк турнир бўлиб, унда 32 клуб иштирок этади. Унда Европадан 12 та жамоа (чемпионлар лигасининг сўнгги тўртта ғолиби ва яна саккизта етакчи клублар рейтинги), Жанубий Америкадан олтита, Шимолий Америка, Африка ва Осиёдан тўртта, Океаниядан бир жамоа ва мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи клуб иштирок этади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2000 йилдан бери ўтказиб келинмоқда (турнир 2001-2004 йилларда ўтказилмаган). Унда энди Европа, Жанубий Америка, Шимолий Америка, Африка, Осиё, Австралия ва Океаниядаги йирик қитъа халқаро турнирларида ғолиб чиққан жамоалар ҳамда мезбон мамлакат чемпиони иштирок этади. Ўтган мавсум Марокашда бўлиб ўтган турнирда «Реал Мадрид» ғолиб чиқди.