FIFA Испания федерацияси президенти Луис Рубиалесни 90 кунга дисквалификация қилди
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Испания Англияни мағлуб этди. Ғалабали ўйиндан сўнг Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес трибунада жамоа ҳужумчиси Женнифер (Женни) Эрмосонинг лабларидан ўпди. У бу ҳаракатини ҳис-туйғуларга тўла бўлиши билан изоҳлайди ва кечирим сўрайди. Бироқ узр қабул қилинмади. Халқаро футбол федерацияси Рубиалес 90 кунга футболдан четлаштирилганини малум қилди.
Испания федерацияси ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишида Рубиалес мамлакат ҳукумати, футболчилар ва клубларнинг кучли босимига қарамай истеъфога чиқишдан бош тортди.
Баҳслар ҳалигача давом этяпти. Испания аёллар терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркибда, яъни 11 нафари Рубиалеснинг ҳаракатларига норозилик сифатида истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Уларга фақат бош мураббий Хорхе Вильда қўшилмади, малумки, яқинда унга шартномани яна 4 йилга узайтириш таклиф қилинган.