FIFA 2023 йил учун миллий терма жамоалар рейтингини эълон қилди
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) миллий терма жамоаларнинг 2023 йил учун якуний рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Янгиланган рейтингда Қозоғистон терма жамоаси аввалги ўрнини сақлаб қолди (100-ўрин).
Эслатиб ўтамиз, бу йил терма жамоа 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичида H гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган эди.
Энди баҳорда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинларда Греция, Люксембург, Грузия терма жамоалари билан биргаликда Қозоғистон ҳам қитъа мусобақасининг ягона йўлланмаси учун курашади.
Ушбу рейтингда Аргентина терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Франция ва Англия ундан кейинги ўринларга жойлашган.
FIFA томонидан 2023 йил 21 декабрда эълон қилинган янгиланган рейтинг қуйидагича:
1 (1). Аргентина - 1855,2;
2 (2). Франция - 1845,44;
3 (3). Англия - 1800,05;
4 (4). Бельгия – 1798,46;
5 (5). Бразилия - 1784,09;
6 (6). Нидерландия – 1745,48;
7 (7). Португалия – 1745,06;
8 (8). Испания - 1732,64;
9 (9). Италия - 1718,82;
10 (10). Хорватия – 1717,57;
22 (22). Украина - 1553,35;
38 (38). Россия - 1498,84;
68 (68). Ўзбекистон – 1345,26;
77 (77). Грузия - 1312,45;
93 (93). Арманистон – 1237,15;
95 (95). Беларусь - 1232,8;
98 (98). Қирғизистон – 1224,14;
100 (100). Қозоғистон – 1215,16;
106 (106). Тожикистон – 1195,07;
114 (114). Озарбайжон – 1174,22;
122 (122). Эстония – 1149,7;
137 (137). Латвия – 1097,84;
138 (144). Литва - 1086,93;
141 (141). Туркманистон – 1078,25;
155 (155). Молдова - 1022,6.