Фейк: ЖССТ 2022 йил 1 майда дунёни эгаллашни режалаштирмоқда

Аслида, тарқатилаётган пост ЖССТ кенгайтириш ва ўзгартиришни режалаштираётган пандемия келишуви ҳақида. Ушбу ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши CОVID-19 пандемияси даврида эълон қилинган. Бу ҳақдаги хабар ЖССТ расмий веб-сайтида 2021 йил 1 декабрда пайдо бўлди.
Пандемиянинг олдини олиш, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш механизмларини кучайтириш бўйича халқаро шартнома ишлаб чиқилмоқда. Унинг ҳеч бир жойида келишув фақат ЖССТ томонидан бир томонлама қабул қилиниши ёки ҳар қандай мустақил давлат конституцияларидан юқори юридик кучга эга бўлиши айтилмаган. Шунингдек, бу ЖССТга бутун дунё бўйлаб ҳокимиятни қўлга киритиш учун асос беришини айтмайди.
Аксинча, барча иштирокчи давлатлар янги келишув муҳокамасида иштирок этиб, ўз ўзгартириш ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин бўлади. Мисол учун, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва бошқалар буни аллақачон амалга оширган. Шартнома 2022 йилнинг май ойидан кучга кириши ҳақиқатга тўғри келмайди. Дастлабки режаларга кўра, бу фақат 2024 йилда содир бўлиши мумкин. Унгача муҳокамалар бўлади.
Буларнинг барчасидан ЖССТ бутун дунё бўйлаб ҳокимиятни қўлга олишни режалаштирмаганлиги ва ишлаб чиқилаётган ҳужжат ташкилотга ҳукуматларни ағдариш ва ҳокимиятни қўлга киритиш имкониятини бермаслиги маълумдир.