Фейк: WhatsApp Қозоғистонда ишламай қолади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликлар WhatsApp мессенжери мамлакатда ишламай қолиши ҳақида маълумот тарқатмоқда. Айтилишича, бу ҳақда аллақачон мактабларга расмий хабар юборилган. Stopfake.kz портали бу ёлғон эканлигини тушунтирди, деб деб хабар беради Kazinform.
None
None

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги бу турдаги хабарларни таълим муассасаларига ёки бошқа жойга юбормаган.

«Вазирлик бундай маълумотларни таълим ташкилотларига юбормаган. Биз таълим - фан соҳасидаги барча долзарб, ишончли маълумотлар ҳамда янгиликларни ижтимоий тармоқлар ва Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги сайтида эълон қиламиз», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Мессенжер Қозоғистон ҳудудида ишламай қолади, деган фикрга асос йўқ. На давлат идораларининг расмий сайтларида, на оммавий ахборот воситаларида бундай хабарлар йўқ эди.

Сўнгги хабарлар